Тошкентда яна 10 киши қўлга олинди

Улар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган.

Жамият
4 декабрь 2023 йил
Тошкентда яна 10 киши қўлга олинди

Тошкент шаҳридаги тезкор тадбирларда жуда кўп миқдорда товламачилик айби билан гумонланиб, яна 10 киши ушланди.

Жумладан:

  1. 1983 й.т. Мирхожаев Мирсолих Миркамолович (165-модда 2-қисми, кўп миқдорда товламачилик, 277-моддаси 2-қисми бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
  2. 1995 й.т. Шомуродов Лазиз Юнус ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
  3. 1980 й.т. Самиев Шерзод Латифович (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
  4. 1991 й.т. Акрамов Акрамжон Давлатбой ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
  5. 1996 й.т. Алиев Азизжон Вали ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
  6. 1995 й.т. Бобоназаров Равшан Абдурахмон ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик).
  7. 1995 й.т. Муминов Беҳруз Холмурод ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
  8. 1986 й.т. Юлдашев Анвар Бахтиёрович (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
  9. 1988 й.т. Умирзоков Дилшод Бурибаевич (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
  10. 1994 й.т. Усманов Сирожиддин Иномжон ўғли (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик).

Улар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган.

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Аввалроқ Тошкентда "Салимбой" номи билан танилган Салим Абдувалиев“Сайидазиз медгородок”“Бахти Ташкентский” ва унинг Фарғонадаги шериги қўлга олинган эди. Шунингдек, "тозалаш" ишлари Фарғонада ҳам бошлаб юборилган.


Мавзуга доир: “Қонундаги ўғрилар”: халқ орасида идеаллашиб кетган жиноятчилар

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+