Фарғонада бир гуруҳ жиноятчилар ушланди
Фарғона вилоятида тезкор вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноятчиликни жиловлаш борасида ҳамкорликдаги тезкор-қидирув профилактик тадбирлари давом этяпти.
Фарғонада криминоген муҳитда мавқега эга бўлган 248 нафар шахснинг яшаш ва бошқа манзилларида комплекс тезкор қидирув тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган тадбирларда 66 та жиноят аниқланди;
- 4 кг. 749 грамм гиёҳвандлик воситалари;
- 78 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар;
- 41 та қурол, ўқ дорилар ва совуқ қурол;
- 45 дона турли хил компютер, телефон ҳамда диний адабиётлар;
- жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яширинган 37 нафар қидирувдаги шахс қўлга олинди.
Бундан ташқари, ўтказилган махсус тадбирлар давомида гуруҳбозлик қилган 22 нафар шахс безорилик устида ушланган.
Шунингдек, 22 ноябр куни Олтиариқ туманида гуруҳбозликка интилувчи икки гуруҳ вакиллари А.Р. ва Т.М. ўртасида жанжал келиб чиққан. Ўтказилган тезкор ишлар давомида 15 нафар гуруҳбоз ва уларнинг издошлари қўлга олинган.
27 ноябр куни спортчи Х.Т. гуруҳбозликка интилиб, атрофига шахсларни йиғиб, Қўқон шаҳрида икки шахсга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган вақтда ушланган.
Уюшган гуруҳга раҳбарлик қилиб, фуқароларни товламачилик ва мулкларни бошқа йўллар билан талон-торож қилган А.Мамиров жиноят устида қўлга олиниб, тергов органларига топширилган.
Аввалроқ “Сайидазиз медгородок” ва “Бахти Ташкентский” ҳам қўлга олинган эди.
Мавзуга доир: “Қонундаги ўғрилар”: халқ орасида идеаллашиб кетган жиноятчилар
Телеграмда кузатиб боринг!