platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Фарғонада 24 ёшли йигит ўзини 15-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Марҳум аввал шизофрения ташхиси билан Фарғона вилоятидаги ихтисослаштирилган руҳий саломатлик марказида бир неча марта даволанган. У охирги марта жорий йилнинг 4 июлдан 13 октябргача стационар шароитда даволанган.

Фарғонада 24 ёшли йигит ўзини 15-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Фарғонада 24 ёшли йигит кўп қаватли уйнинг 15-қаватидан ўзини ташлаши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Platina.uz`га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Прокуратура маълумотига кўра, воқеа жорий йилнинг 26 октябрь куни Шаҳарқишлоқ маҳалласидаги Тарона кўчасида жойлашган кўп қаватли уйда содир бўлган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасида ўлимга жигарнинг мажақланиб ёрилиши сабаб бўлгани кўрсатилган. Ҳодиса жойини кўздан кечиришда жиноят излари ёки шубҳали ҳолатлар аниқланмаган.

Марҳум К.Ж. аввал шизофрения ташхиси билан Фарғона вилоятидаги ихтисослаштирилган руҳий саломатлик марказида бир неча марта даволанган. У охирги марта жорий йилнинг 4 июлдан 13 октябргача стационар шароитда даволанган.

Ҳодиса тафсилотларини аниқлаш мақсадида марҳум фойдаланган Redmi русумли телефон прокуратура ихтиёрига далилий ашё сифатида олинган. Телефон хотирасидаги маълумотларни тиклаш учун вилоят ИИБнинг киберхавфсизлик бўлимига топшириқ юборилган.

Шунингдек, ҳодиса содир бўлган кўп қаватли уйдаги видеокузатув камералари текширилганда, улар бир неча ойдан бери ишламаётгани маълум бўлган, дейилади Фарғона шаҳар прокуратураси хабарида.

Билдирилишича, айни вақтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда. Текширув натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid