platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ўзбекистонда ўлимлар ўтган йилга нисбатан камайди

2025 йилнинг мос даврида 132,2 минг киши вафот этган. Жорий йилнинг тўққиз ойида эса бу кўрсаткич 8,8 минг нафарга ёки қарийб 6,7 фоизга камайган. Ўлим коэффициенти 4,2 промиллени ташкил этган.

Ўзбекистонда ўлимлар ўтган йилга нисбатан камайди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь—сентябрь ойларида 123,4 мингта ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг 27 октябрда эълон қилинган демографик ҳолатга оид ҳисоботида айтилди.

2025 йилнинг мос даврида 132,2 минг киши вафот этган. Жорий йилнинг тўққиз ойида эса бу кўрсаткич 8,8 минг нафарга ёки қарийб 6,7 фоизга камайган. Ўлим коэффициенти 4,2 промиллени ташкил этган.

Ҳисоботда сўнгги беш йилнинг январь—сентябрь ойларида қайд этилган ўлим ҳолатлари сони ҳам келтирилган:

  • 2022 йил — 130,2 минг киши;

  • 2023 йил — 129,7 минг киши;

  • 2024 йил — 131,7 минг киши;

  • 2025 йил — 132,2 минг киши;

  • 2026 йил — 123,4 минг киши.

Шундай қилиб, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида қайд этилган ўлимлар сони сўнгги беш йилнинг мос даврлари орасида энг паст кўрсаткич бўлган.

Вафот этганларнинг 68,5 минг нафари ёки 55,5 фоизини эркаклар, 54,9 минг нафари ёки 44,5 фоизини аёллар ташкил қилган. Эркаклар орасидаги ўлим ҳолатлари аёлларникидан 13,6 мингтага кўп бўлган.

Яшаш жойи бўйича таҳлил қилинганда, вафот этганларнинг 65,7 минг нафари ёки 53,2 фоизи шаҳар жойларда, 57,7 минг нафари ёки 46,8 фоизи қишлоқ жойларда яшагани аниқланган.

Шунингдек, 2026 йилнинг январь—сентябрь ойларида мамлакатда 638,6 минг нафар бола тирик туғилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26 минг нафарга кам. Туғилиш ва ўлим кўрсаткичлари ўртасидаги фарқ ҳисобига аҳолининг табиий ўсиши 515,2 минг кишини ташкил этган. Доимий аҳоли сони 39 млн 535,2 минг кишини ташкил қилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7,3 млн сўмни ташкил этгани хабар берилганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid