Тошкентда мактаб ўқувчиси бўлган қиз ўзини осди
Олмазор туманидаги 16-мактабнинг 10 синфида ўқийдиган қиз 12 октябрь куни ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар қилмоқда. Она қизининг телефонини олиб синдириб ташлагани сабаб қиз ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда.

Platina.uz. ҳолатга ойдинлик киритиш учун Бош прокуратура билан боғланди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Platina.uz. сўровига жавобан маълум қилишича, 2026 йил 12 октябрь куни соат 18:12 да «112» рақами орқали келиб тушган хабарга кўра, Тошкент шаҳри Олмазор тумани жойлашган хонадонда 2010 йилда туғилган қизнинг вафот этганлиги аниқланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, марҳумнинг укаси уй эшиги қулф бўлгани сабаб балкон орқали хонадонга киради ва опасини осилган ҳолатда кўрган.
Ҳодиса жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари унинг вафот этганлигини қайд этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.





