platina.uz
Жамият

Самарқандда ўқувчилар ўртасидаги жанжалда бир киши вафот этди

Жанжал ижтимоий тармоқдаги тортишувдан келиб чиққани айтилмоқда. 

Самарқандда ўқувчилар ўртасидаги жанжалда бир киши вафот этди

Самарқандда ўқувчиларнинг ўзаро жанжали ўлим билан тугади. Бу ҳақда "Миллар" дастурида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги мактаб ўқувчилари ўртасида жанжал келиб чиққан.

Жанжал тумандаги 1-мактабнинг 3 нафар ўқувчиси ва 12- мактабнинг 2 нафар ўқувчиси ўртасида юз берган. Оқибатда ўқувчилардан бири воқеа жойида вафот этган.

Ўқувчилар ўртасидаги жанжалга ижтимоий тармоқлардаги тортишув сабаб бўлган. Ўқувчилар Instagram'даги изоҳлар бўлимида гап талашиб, бир-бирини ҳақоратлаган, дейилади дастурда.

"Воқеа жойига борганимизда биологик ўлим қайд этилган эди. Беморда кўз қорачиқларининг максимал кенгайиши, йирик артериал ва веналарда пульснинг ва йирик жароҳатларнинг йўқлиги, бўйин атрофида шикастланиш белгилари, оғиз ҳамда бурун атрофида қон излари аниқланган",- дейди шифокор.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ томонидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Вояга етмаган ўқувчилар гумонланувчи шахс сифатида ушланиб,уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid