Тошкентда 8-синф ўқувчиси тўсатдан вафот этди
Ўқувчини ток ургани бўйича маълумот тасдиқланмаган.
Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Тошкент шаҳридаги мактабда 8-синф ўқувчиси очиқ қолган электр токига тегиб кетиш натижасида вафот этгани мазмундаги видео хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ММТБ Матбуот хизмати расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, 27 ноябрь куни тахминан соат 18:15 да Мирзо Улуғбек туманидаги 99-сонли умумтаълим мактаби 8-“И” синф ўқувчиси А.А. мактаб ҳовлисидаги спорт майдонидан чиқиб кетаётганида тоби қочган ва ҳушидан кетган.
Шу вақтни ўзида мактаб қоровули томонидан тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилинган. Тез ёрдам машинасида Республика ихтисослаштирилган кардиология марказига олиб кетилган. Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази шифокорлари томонидан ёрдам кўрсатилганлигига А.А. қарамай ўзига келмаган ва вафот этган.
Ўқувчини ток урмаган ва мазкур ҳудудда ҳеч қандай электр токи кабели узилган ҳолат кузатилмаган. Мактаб стадиони ва унинг атрофида электр энергия узатгичлари борлиги аниқланмади, дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, октябр ойида Тошкентнинг Юнусобод туманида мактаб ўқувчиси дарс вақтида вафот этганди.