platina.uz

Тошкентда мактаб ўқувчиси дарс вақтида вафот этди

Шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай ўқувчи М.С. вафот этган.

Жамият
7 октябрь 2023 йил
Тошкентда мактаб ўқувчиси дарс вақтида вафот этди

Тошкентнинг Юнусобод туманида мактаб ўқувчиси дарс вақтида вафот этди. Бу хабарни Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасдиқлади.

Юнусобод туманидаги 259-сонли умумтаълим мактабида 2023 йил 6 октябр куни тахминан соат 11.10 ларда дарс жадвали асосида жисмоний тарбия дарси ўтаётган вақтида шу синф ўқувчиси, 2011 йил 23 мартда туғилган М.С. нинг кўкрак қафасига копток тегиши натижасида ҳушини йўқотган.

Ўқувчи тумандаги 7-сонли клиник шифохонага олиб борилган. Шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай ўқувчи М.С. вафот этган.

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, М.С. га юракнинг рефлектор тўхташи, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги, бош мия ва ўпка шиши, юрак гипертрофияси, юрак туғма нуқсони ташхиси қўйилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+