platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Навоий вилояти собиқ ҳокими Баҳриддин Рўзиев вафот этди

Президент Шавкат Мирзиёев Баҳриддин Рўзиев вафоти сабаб ҳамдардлик билдирди. 

Навоий вилояти собиқ ҳокими Баҳриддин Рўзиев вафот этди

Давлат ва жамоат арбоби, Навоий вилоятининг собиқ ҳокими, меҳнат фахрийси Баҳриддин Муртазаевич Рўзиев шу йил 11 ноябрь куни 76 ёшда вафот этди.

Президент Шавкат Мирзиёев Баҳриддин Рўзиев вафоти сабаб ҳамдардлик билдирди.

Баҳриддин Рўзиев 1950 йил 23 августда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилди. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг меҳнат фаолиятини Кармана тумани йўл қурилиши бирлашмасида авточилангар сифатида бошлади.

Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда, Тошкент политехника институтида муҳандис-механик мутахассислиги бўйича таҳсил олди. Кейинчалик Москва ижтимоий фанлар академиясида ўқиди.

Баҳриддин Рўзиев Навоий вилоятида кўп йиллар давомида ёшлар ташкилотлари ва турли бошқарув идораларида масъул вазифаларда ишлаб, ўзини тиришқоқ ва жонкуяр раҳбар сифатида намоён этди.

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки йилларда у Навоий вилояти газлаштириш бошқармаси бошлиғи, ҳудудий коммунал фойдаланиш бошқармаси бошлиғи, Конимех тумани ҳокими каби лавозимларда меҳнат қилди.

Б.Рўзиев 2002 йилда Навоий вилояти ҳокими этиб тайинланди. Мураккаб ўтиш даврида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларини кенгайтириш, иқтисодиётга инвестициялар жалб этиш, фермерлик ҳаракатини шакллантириш, воҳанинг экспорт имкониятларини ошириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўлида жонбозлик кўрсатди.

Айниқса, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасини ташкил қилиш, Навоий халқаро аэропорти негизида халқаро логистика марказини барпо этиш ишларида сидқидилдан фидокорона меҳнат қилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid