Сурхондарё ҳокимини алдаган амалдор 3 йилга қамалди
У ўзини Президент администрацияси ходими деб таништириб, Термиздаги "Дипломат" ресторани ўрнида кўп қаватли уй қуришига рухсат олишда амалий ёрдам сўраган.

Сурхондарё ҳокимини алдаган амалдор 3 йилга қамалди. У ўзини Президент администрацияси ходими деб таништирган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида департамент бошлиғи бўлиб ишлаган 38 ёшли И.Ж. ўзини "Администрациядан Комилман" деб таништириб, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовга қўнғироқ қилган.
У афғонистонлик тадбиркорнинг Термиздаги "Дипломат" ресторани ўрнида кўп қаватли уй қуришига рухсат олишда амалий ёрдам сўраган.
Судда у ўзини "Комил" деб таништирганини тан олган. Бироқ айбига тўлиқ иқрор бўлмаган. Айбланувчи ЖИБ Чилонзор туман суди уни Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми ва 219-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, 3 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилди. Жазони манзил колонияда ўташ белгиланди.





