platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Боғча мудираси ўлими ортидан Зарбдор тумани ҳокими ишдан олинди

Ҳодиса юзасидан тарқалган маълумотларда собиқ ҳокимнинг номи ҳам тилга олинган, бироқ унинг воқеага алоқадорлиги ҳақида расмий хулоса эълон қилинмаган.

Боғча мудираси ўлими ортидан Зарбдор тумани ҳокими ишдан олинди

Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокими Бекзод Тошпўлатов боғча мудираси ўлдирилиши ортидан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Дарё” нашри ўзи манбасига асосланиб хабар берди.

Манбаларга кўра, Тошпўлатов 31 октябрь куни вазифасидан озод этилган. Мазкур қарор тумандаги боғчалардан бири мудирасининг ўлдирилиши ортидан қабул қилинган. Ҳодиса юзасидан тарқалган маълумотларда собиқ ҳокимнинг номи ҳам тилга олинган, бироқ унинг воқеага алоқадорлиги ҳақида расмий хулоса эълон қилинмаган.

Туман ҳокимлиги матбуот котиби Ўктам Сулаймонов ҳокимнинг ишдан олинганини тасдиқлади.

Туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш ҳокимнинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Алишер Эржигитов зиммасига юклатилган.

Бекзод Тошпўлатов 2025 йил 17 январдан буён Зарбдор туманига раҳбарлик қилаётганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid