platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Сурхондарёда ҳайдовчини таъқиб қилган ЙПХ ходимига текширув тайинланди

ЙПХ инспектори ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан бошқарилаётган ва ишорага бўйсунмаган Captiva машинасини кузатиб бборган. Натижада ЙТҲ содир бўлган. 

Сурхондарёда ҳайдовчини таъқиб қилган ЙПХ ходимига текширув тайинланди

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида ортидан ЙПХ ходими қувган ҳайдовчи ЙТҲ содир қилди. Натижада ходимга нисбатан текширув тайинланди.

Олтинсойда содир этилган ЙТҲ юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда. Вилоят ЙҲХБ ҳодиса юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 2026 йил 18 октябр куни Олтинсой тумани Янги қурилиш маҳалласида хизмат фаолиятини олиб бораётган ЙПХ инспектори ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан бошқарилаётган ва қонуний тўхташ ишорасига бўйсунмай ҳаракатини давом эттирган Captiva машинаси ортидан хизмат машинасида кузатиб борган.

Шу пайт Captiva ҳайдовчиси малакасизлиги сабабли асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Gentra машинаси йўлига чиқиб кетиб, ЙТҲ содир этган. Оқибатда, Gentra ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, тумани тиббиёт бирлашмасига етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олтинсой тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Сурхондарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid