Янгиҳаётда ЙПХ инспектори адашиб қолган болани оиласига қайтарди
Бола уйи эшиги очиқ бўлгани сабаб кўчага чиқиб кетиб, катта йўлда адашиб қолган. Унинг ҳолатини кузатиб турган, шу атрофда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими эса ёрдамга ошиққан.

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида ЙПХ инспектори кўчада адашиб қолган болани оиласига қайтарди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ видеолавҳасида айтилади.
Айтилишича, бола уйи эшиги очиқ бўлгани сабаб кўчага чиқиб кетиб, катта йўлда адашиб қолган. Боланинг ҳолатини кузатиб турган, шу атрофда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими эса ёрдамга ошиққан.
"Эрталаб Янгиҳаёт туманида хизмат олиб бораётганда йўлнинг қатнов қисмида юрган болага кўзим тушди. Ундан манзилини сўрагандим, лекин бола айтиб бера олмади", дея ҳикоя қилади ходим.
Тезкор тадбирлар натижасида боланинг яшаш уйи топилиб, онасига соғ-саломат топширилган. Боланинг онаси ЙПХ ходимига мазкур хатти-ҳаракат учун миннатдорлик билдирди.





