Андижон шаҳри собиқ ҳокими қамоқхонада вафот этди
Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар бермоқда.
Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров вафот этди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар бермоқда.
Манбага кўра, собиқ ҳоким бугун, 5 март куни жазони ижро этиш муассасасида вафот этган. У буйрак ва юрак хасталигини бошдан кечириб, даволанаётган бўлган.
Баҳром Ҳайдаров 2022 йилда Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмининг “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.