platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Андижонда қўллари ва оёқлари боғланган аёлнинг жасади топилди

Унинг танасида зўравонлик аломатлари мавжуд бўлган. Воқеа жойидан ашёвий далиллар олиб қўйилиб, ўлим сабабини аниқлаш учун экспертизалар тайинланди. 

Андижонда қўллари ва оёқлари боғланган аёлнинг жасади топилди

Андижон вилоятида 54 ёшли аёлнинг зўравонлик аломатлари билан жасади топилди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Platina.uz`га маълум қилишича, ҳодиса 24 ноябр куни Андижон туманидаги хонадонлардан бирида юз берган. Марҳуманинг қўл-оёқлари боғланган бўлган.

Воқеа жойидан ашёвий далиллар олиб қўйилиб, ўлим сабабини аниқлаш учун экспертизалар тайинланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "и" банди (қасддан одам ўлдириш) ҳамда 164-моддаси 3-қисми "в" банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда. Гумонланувчи шахс ҳозирча аниқланмаган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid