platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Одам ўлдиришга даъват қилган блогер қўлга олинди

 Жараёнда видео муаллифининг шахси аниқланиб, унга қонунчиликда белгиланган талаблар ва жавобгарлик чоралари тушунтирилди. 

Одам ўлдиришга даъват қилган блогер қўлга олинди

​Ижтимоий тармоқларда тарқалган, нафрат ва қонунга зид чақириқларни акс эттирувчи видеолавҳа жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ушбу чиқишда бошқа блогер ва хонанда Мубина Аббосхоновага нисбатан зўравонликка чақириқлар акс этган.

​Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Жараёнда видео муаллифининг шахси аниқланиб, унга қонунчиликда белгиланган талаблар ва жавобгарлик чоралари тушунтирилди.

​Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

​Унутмаслик керак: ижтимоий тармоқдаги ҳар бир пост, видео ва чақириқ муаллифнинг шахсий масъулиятини англатади. Қонунга зид контентни яратиш ва тарқатиш белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid