Ўгай она томонидан калтакланиб вафот этган бола иши бўйича янги тафсилотлар пайдо бўлди
Мазкур иш ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан қайта малакаланди. Айбланувчи 15 йилдан 25 йилгача қамалиши мумкин.

Қашқадарёда ўгай она томонидан калтакланиб вафот этган бола иши ЖКнинг 97-моддаси билан қайта малакаланди. Бу ҳақда Болалар омбдусмани хабар берди.
Боланинг ўлимига олиб келган мазкур жиноят ҳодисаси юзасидан жиноят иши жорий йил 30 сентябрь куни Қашқадарё вилоят прокуратураси юритувига олиниб, ЖКнинг 97-моддаси билан қайта малакаланган.
Дастлабки терговни вилоят прокуратураси олиб бормоқда.
Маълумот учун: ЖК 97-моддасининг 1-қисми, қасддан одам ўлдириш — 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
2-қисми: Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда (бир неча кишини, ҳомиладор аёлни, ожиз аҳволдаги шахсни ўлдириш, ўта шафқатсизлик билан ва бошқа оғир ҳолатларда) содир этилса — 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.




