“Бахти Ташкентский” ҳам қўлга олинди
У Тошкент шахар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушланди.
“Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 276-модда 2-қисми, кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш) ҳам қўлга олинди.
У билан бирга унинг жиноий шериклари Ш.Д.Т. (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик) ва М.А.Б. (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик) ҳам ушланди.
Улар Тошкент шахар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушланди.
Аввалроқ “Сайидазиз медгородок” лақаби билан танилган С.С.С. ва бошқа шахслар ҳам қўлга олинган эди.
Мавзуга доир: “Қонундаги ўғрилар”: халқ орасида идеаллашиб кетган жиноятчилар