platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Фарғонада Chery уриб юборган велосипедчи вафот этди

Ҳайдовчи йўлнинг белгиланмаган қисмидан ҳаракатланаётган велосипедчини уриб юборган. Оқибатда велосипедчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган ва у ерда жони узилган. 

Фарғонада Chery уриб юборган велосипедчи вафот этди

Фарғонада велосипедчи Chery автомобили уриб юбориши оқибатида вафот этди.

Фарғона вилояти Қўштепа туманида Chery Tiggo 2 Pro автомобили ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган велосипедчини уриб юборди.

Оқибатда велосипедчи вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 13 ноябрь куни соат 20:40 ларда Қўштепа тумани Намуна МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлининг 5-километрида содир бўлган.

Унда Chery Tiggo 2 Pro русумли автомобил ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ҳаракатланаётган велосипедчини уриб юборган. Оқибатда велосипедчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, у вафот этган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid