platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

БААдаги йирик ЙТҲда камида 14 киши ҳалок бўлди

Фужайра амирлигида 18 та енгил автомобил ва бешта юк машинаси ўзаро тўқнашган. 

БААдаги йирик ЙТҲда камида 14 киши ҳалок бўлди

Фужайра амирлигида 18 та енгил автомобил ва бешта юк машинаси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Натижада камида 14 киши ҳалок бўлди ва 30 киши жароҳатланди, деб хабар берди БАА Ички ишлар вазирлиги.

​Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳодисани текширишда давом этмоқда.

Бахтсиз ҳодиса маҳаллий вақт билан ярим тунда амирлик кириш қисмида, секин ҳаракатланаётган транспорт шароитида содир бўлган. Департамент маълумотларига кўра, юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бошқа транспорт воситаси билан тўқнашган, ағдарилган ва тирбандлик туфайли тўхтаб қолган машиналарга урилган.

​Ўттиз нафар жароҳатланган одам касалхоналарга ётқизилган. Уларнинг ярми тиббий ёрдам олгандан сўнг уйига жавоб берилган, қолганлари эса даволанишни давом эттирмоқда. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида БАА, Уммон, Ҳиндистон, Бразилия, Покистон, Иордания ва Миср фуқаролари бор.

​БААдаги Ҳиндистон консуллиги ҳалок бўлганлар орасида Ҳиндистон фуқаролари ҳам борлигини тасдиқлади.

Дипломатлар жабрланганларнинг оилалари билан боғланишди ва уларга зарур ёрдам кўрсатиш учун маҳаллий ҳокимият билан ҳамкорлик қилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid