Энг кўп ЙТҲ содир бўлган ҳудудлар маълум қилинди
Бу борада Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда. Сирдарё сўнгги ўринни эгаллади.

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь—сентябрь ойларида 3391 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.
Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди. ЙТҲлар оқибатида жабрланганлар сони 5 581 нафарни ташкил этди. Статистикада ҳалок бўлганлар сони келтирилмаган.
Ҳудудлар кесимида ЙТҲлар сони:
Самарқанд вилояти — 471 та;
Тошкент вилояти — 459 та;
Тошкент шаҳри — 458 та;
Наманган вилояти — 342 та;
Фарғона вилояти — 340 та;
Андижон вилояти — 219 та;
Қашқадарё вилояти — 215 та;
Сурхондарё вилояти — 199 та;
Жиззах вилояти — 145 та;
Қорақалпоғистон Республикаси — 140 та;
Хоразм вилояти — 127 та;
Навоий вилояти — 117 та;
Бухоро вилояти — 82 та;
Сирдарё вилояти — 77 та.
Энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси Самарқанд вилоятида — 471 та, энг ками эса Сирдарё вилоятида — 77 та қайд этилган.





