Термизда 10-синф ўқувчиси ЙТҲ содир этди, бир киши ҳалок бўлди
Дастлабки суриштирувларга кўра, Термиз шаҳридаги 25-мактабнинг 10-синф ўқувчиси (2010 йилда туғилган) ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳолда онасига тегишли Cobalt автомобилни юқори тезликда бошқариб келган. У тажрибасизлиги сабабли бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги ёритиш устунига бориб урилган.

Сурхондарё вилояти Термиз туманида вояга етмаган шахслар иштирокида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.
Ҳодиса 9 октябрь куни соат тахминан 01:00 атрофида D166 Термиз шаҳри — Намуна — Термиз халқаро аэропорти автомобиль йўлининг 11-километрида, Наврўз маҳалласи ҳудудида юз берган.
Дастлабки суриштирувларга кўра, Термиз шаҳридаги 25-мактабнинг 10-синф ўқувчиси (2010 йилда туғилган) ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳолда онасига тегишли Cobalt автомобилни юқори тезликда бошқариб келган. У тажрибасизлиги сабабли бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги ёритиш устунига бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида машина салонида бўлган ҳайдовчининг 16 ёшли синфдоши олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган. Автомобиль ҳайдовчиси эса оғир тан жароҳатлари билан касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Термиз тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилган.





