Оҳангаронда "Cobalt" дарахтга урилди, уч киши қурбон бўлди
Ҳодиса оқибатида автомобил ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчи олган тан жароҳатлари сабабли ҳодиса жойида вафот этганлар.

Оҳангарон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида уч киши ҳалок бўлди. Тошкент вилояти ИИББ ҳодиса тафсилотларини очиқлади.
24 ноябр куни, соат тахминан 18:00 ларда, ҳайдовчи (Р.С. 1993 й.т.) Оҳангарон тумани, “Янгиҳаёт” МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Олмалиқ” автомобил йўлида бошқарувидаги “Cobalt” автомашинасида рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.
Ҳодиса оқибатида автомобил ҳайдовчиси ва 2 нафар (1994 й.т.) йўловчилари олган тан жароҳатлари сабабли ҳодиса жойида вафот этганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси, 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





