Олмалиқда “Дамас” уриб кетган ўқувчи қизлардан бири шифохонада вафот этди
Жорий йил 15 май куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида “Дамас”да пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 14 ёшли икки нафар ўқувчи қизни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этганди.
Жамият
24 май 2023 йил
ИИББ Ахборот хизмати хабар беришича, бугун, 24 май куни ЙТҲ иштирокчиларидан бири, 2009 й.т. М.Й. (мактаб ўқувчиси) олиб борилган тиббий муолажаларга қарамай, шифохонада вафот этди.
Қайд этилишича, мазкур ЙТҲга ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғида ҳаракатлангани сабаб бўлган эди.