Шаҳрисабзда "ВАЗ-2105" дарахтга урилиб, 20 ёшли ҳайдовчи қурбон бўлди
Ҳодиса сабаб Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шаҳрисабзда "ВАЗ-2105" дарахтга урилиб, 20 ёшли ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар берди.
Ҳодиса жорий йилнинг 26 октябрь куни соат 23:30 ларда Шаҳрисабз тумани Катта Новқат МФЙ ҳудудидан ўтган маҳаллий аҳамиятдаги автомобил йўлида содир бўлди. 2006 йилда туғилган ҳайдовчи М.Х. "ВАЗ-2105" русумли транспорт воситасини бошқариб келаётиб рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙТҲ натижасида "ВАЗ-2105" транспорт воситаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.





