platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Новосибирскда "Жип" Ўзбекистон фуқаросини уриб юборди

Бош консулхона фуқарога етказилган зарарни қоплаш ҳамда унга қонуний тартибда жабрланувчи мақомини бериш масаласида Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонасига расмий нота юборди. 

Новосибирскда "Жип" Ўзбекистон фуқаросини уриб юборди

Россиянинг Новосибирск шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқаросининг ҳолати Бош консулхона назоратига олинди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 9 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонасига шаҳарда содир бўлган ЙТҲда жабрланган Г.К. исмли фуқаро ҳақида маълумот келиб тушган. Шундан сўнг консуллик ходими ва Миграция агентлигининг ҳудудий вакили фуқаро ётқизилган 2-сонли шаҳар тез ёрдам шифохонасига борган.

Аниқланишича, фуқаро Новосибирск шаҳридаги Высоцкий кўчаси, 42-уй яқинида пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётганида қора рангли "Жип" русумли автомобил уни уриб юборган. Ҳайдовчи ҳодисадан сўнг тез ёрдам чақириб, жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаган.

Тиббий хулосага кўра, фуқаронинг синган суяклари битгунига қадар уни бошқа жойга кўчириш тавсия этилмайди.

Бош консулхона фуқарога етказилган зарарни қоплаш ҳамда унга қонуний тартибда жабрланувчи мақомини бериш масаласида Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонасига расмий нота юборган.

Мазкур ҳолат Бош консулхона томонидан қатъий назоратга олинган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid