platina.uz

Россияда етти ўзбекистонлик ЙТҲда ҳалок бўлди

Президент топшириғига кўра ҳалок бўлганлар жасади Ўзбекистонга қайтарилади. 

Жамият
3 сентябрь, 9:28
Россияда етти ўзбекистонлик ЙТҲда ҳалок бўлди

Россияда етти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди.

1 сентябр куни "Восток" федерал автомагистралида Нижний Новгород вилояти Навашинский туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган 8 кишининг 7 нафари Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган.

Шунингдек, 3 нафар киши турли тан жароҳатлари билан Нижегород вилоятининг тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига мувофиқ, мамлакат Ҳукумати томонидан ҳалок бўлганлар жасадларини тез орада Ватанга қайтариш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги Элчихонаси томонидан алоҳида назоратга олинган, дейилади хабарда.

Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консулхонаси раҳбарияти ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ходимлари воқеа жойида зарур ёрдам кўрсатмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+