platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

БАА президенти FlyDubai самолётини қутқарган учувчини тақдирлади

Ҳиндистонлик бўлган Смит Мачҳар самолётни олиб қочишга уринган иккинчи учувчининг ҳужуми пайтида жароҳат олган. У Биринчи даражали Шайх Зайд ордени билан мукофотланди. 

БАА президенти FlyDubai самолётини қутқарган учувчини тақдирлади

30 сентябрь куни Тель-Авивга парвоз пайтида самолётни олиб қочишга уринишнинг олдини олган Flydubai экипаж аъзолари БААнинг давлат мукофотлари билан тақдирландилар.

Маросимда БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зайд ва бошқа юқори лавозимли амалдорлари иштирок этишди. Мукофотларни Дубай валиаҳд шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум топширди, у шунингдек, Бош вазир ўринбосари ва Мудофаа вазири лавозимларида ҳам ишлайди.

Самолёт капитани, ҳиндистонлик учувчи Смит Маччҳар мамлакатнинг энг юқори мукофотларидан бири бўлган ва унинг асосчиси номи билан аталган Биринчи даражали Шайх Зайд орденини олди.

Ушбу мукофот одатда таниқли давлат арбоблари ва дипломатларга, жумладан, хорижий дипломатларга берилади.

"Капитан Маччҳар ҳақиқий қаҳрамон. Сиз ва сизнинг экипажингиз абадий амирликлар оиласининг бир қисмига айландингиз", деди БАА Президенти.

Давлат раҳбари шунингдек, учувчига тезроқ соғайиб кетишини тилади. Хабарларга кўра, Мачҳар самолётни олиб қочишга уринган иккинчи учувчининг ҳужуми пайтида жароҳат олган.

Аввалроқ FlyDubai учувчиси самолётни қўлга олиб, теракт содир этишни режалаштиргани айтилганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid