Uzbekistan Airways маҳаллий рейсларга нархларни пасайтирди
Ўзбекистон фуқароси бўлган 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан ошган эркаклар учун республика ичидаги барча йўналишларда 15 фоизгача чегирма жорий этилади. Чегирмали чипталар 15 октябрдан сотилади.

"Ўзбекистон Ҳаво Йўллари" маҳаллий рейсларда нархларни пасайтиради.
16 октябрдан бошлаб янги тарифлар жорий этилади.
ОАВ учун Контент тайёрлаш марказида ўтказилган брифингда Uzbekistan Airways АЖ матбуот котиби Қизлархон Бегматова маҳаллий йўналишларда авиачипталар тарифларининг янгиланиши ва Хитой билан ҳаво қатновлари кенгайтирилиши ҳақида маълумот берди.
16 октябрдан маҳаллий йўналишларда янги тарифлар амал қила бошлайди. Энг ҳамёнбоп Lite тарифига 8 килограммгача қўл юки киради, багаж эса киритилмайди.
Ушбу тарифдаги чипталарни қайтариш ёки алмаштириш мумкин эмас. Шунингдек, Ўзбекистон фуқароси бўлган 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан ошган эркаклар учун республика ичидаги барча йўналишларда 15 фоизгача чегирма жорий этилади.
Чегирмали чипталар 15 октябрдан сотилади, парвозлар эса 1–30 ноябрь кунлари амалга оширилади.
Хитой йўналишида ҳам қатновлар кўпайтирилмоқда. Тошкент — Гуанчжоу йўналишидаги рейслар сони ҳафтасига 3 тага етказилди. Тошкент — Пекин йўналишида эса қишки жадвалдан бошлаб ҳафталик қатновлар сонини 2 тадан 3 тага ошириш режалаштирилган.
Тошкент — Урумчи йўналишида ҳафтасига 4 та, Тошкент — Ханчжоу йўналишида эса 2 та рейс амалга оширилмоқда.





