platina.uz
Жамият

Шуҳрат Худайкулов Uzbekistan Airways АЖ раиси этиб қайта сайланди

У мазкур лавозимга 2023 йил 11 март куни тайинланган эди.

Шуҳрат Худайкулов Uzbekistan Airways АЖ раиси этиб қайта сайланди

Шуҳрат Худайкулов яна 3 йил муддатга Uzbekistan Airways АЖ бошқаруви раиси этиб қайта сайланди. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида ушбу масала кўриб чиқилган.

Шуҳрат Худайкулов мазкур лавозимга 2023 йил 11 март куни тайинланган эди.

Акциядорлар йиғилишида жамиятни аудитдан ўтказиш масаласи ҳам кўтарилган. KPMG аудиторлик ташкилоти 2024 йил (шартнома суммаси 4,5 миллиард сўм (ҚҚСсиз) ва 2025 йил (шартнома қиймати 5,3 миллиард сўм (ҚҚСсиз) якунлари бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказади.

Маълумот учун, Шуҳрат Худайкулов 1984 йил 26 июл куни Урганч шаҳрида таваллуд топган. Санкт-Петербург давлат фуқаро авиацияси университетининг “Авиация ташувларини ташкил этиш” мутахассислигини тамомлаган. 2006 йил “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК жамоасига келиб қўшилган ва фаолиятини “Тошкент” халқаро аэропортининг авиаташувларини ташкил этиш агенти сифатида бошлаган.

2006-2019 йиллар оралиғида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКда турли лавозимларда, жумладан, авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналари, миллий авиакомпаниянинг сотувлар департаменти директори сифатида фаолият юритган. 2019-2023 йилларда Uzbekistan Airways АЖда тижорат ва туризм бўйича бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid