Фарғонада мажбурий меҳнатга кетаётганлар ЙТҲга учради
Натижада икки киши қурбон бўлган.
Жамият
21 ноябрь 2023 йил
Фарғонада сабзи ковлаш учун кетаётган мактаб ўқувчилари ЙТҲга учрагани айтилмоқда. Натижада икки киши ҳодиса жойида вафот этган, тўрт киши жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
Бу ҳақда журналист Шарифа Мурод маълумот тарқатди.
Фарғона вилояти ИИБ маълумотига кўра эса, 21 ноябр куни Учкўприк туманида "Isuzu" тўхтаб турган "Дамас"га урилиб, ЙТҲ содир этган. Натижада, икки киши қурбон бўлган, тўрт киши ( улардан иккитаси мактаб ўқувчиси) шифохонага ётқизилган.
Телеграмда кузатиб боринг!