Пойтахт ИИББ яна 6 кишини ушлади

Уларга гиёҳванд моддалар сақлаш, товламачилик ва бошқа айблар қўйилган. 

Жамият
6 декабрь 2023 йил
Пойтахт ИИББ яна 6 кишини ушлади

Тошкент шахар ИИББ томонидан “Долзарб қирқ кунлик” доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида яна олти киши жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди. Шулар жумласидан,

1.  1991 й.т. А.А.Р (Жиноят кодекси 273-моддаси 5-қисми, жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш); 

2.  1984 й.т. М.С. С (Жиноят кодекси 276-моддаси 2-қисми, кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш);

3.  1993 й.т. Х.С.Ч (Жиноят кодекси 104-моддаси, оғир тан жароҳати етказиш).

Ушбу шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. 

Шунингдек,

4.  1982 й.т. Х.А.А (Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);

5.  1987 й.т. М.А.Б (Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);

6.  1984 й.т. Р.У.К (Жиноят кодекси 273-моддаси 5-қисми, жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш)лар  

 Жиноят иши доирасида гумон қилинувчи сифатида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

Аввалроқ Тошкентда "Салимбой" номи билан танилган Салим Абдувалиев“Сайидазиз медгородок”“Бахти Ташкентский” ва унинг Фарғонадаги шериги, Тошкентда яна 10 киши ва зўравонликда айбланиб Б.Б.А. (1985 й.т.) қўлга олинган эди. Шунингдек, "тозалаш" ишлари ФарғонаАндижон ва Наманганда ҳам бошлаб юборилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+