platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкентдаги ўнлаб бозор ва савдо комплекслари оммавий савдоларга чиқарилади

Бозор ва савдо комплексларининг молиявий ҳолати, мол-мулки ва кадастр ҳужжатлари ўрганилади.
Шунингдек, ноқонуний қурилишлар, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликлар аниқланади.

Тошкентдаги ўнлаб бозор ва савдо комплекслари оммавий савдоларга чиқарилади

Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг молиявий ҳолати ўрганилиб, уларнинг барча мол-мулки тўлиқ хатловдан ўтказилади. Бу ишлар пойтахтни 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар доирасида амалга оширилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига кўра, хатлов жараёнида бозор ва савдо мажмуаларига тегишли бино-иншоотларнинг кадастр ҳужжатлари, мулкдорлар рўйхати ҳамда молиявий кўрсаткичлари атрофлича таҳлил қилинади. Шунингдек, ҳудудлардаги ноқонуний қурилишлар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилади. Бозорларнинг ҳудудий чегаралари ва муҳофаза зоналари ҳам қайта кўриб чиқилади. Бундан ташқари, уларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Ўрганишлар якунида бозорлар ва савдо комплексларига тегишли активлардан самарали фойдаланиш, уларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш ҳамда тегишли бошқарув органлари қарорлари асосида оммавий савдоларга чиқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Мазкур жараёнда Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси, туман ҳокимликлари, солиқ органлари, Муниципал активларни бошқариш маркази ва "Tashkent Invest" акциядорлик жамияти ҳамкорликда иш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 27 июль куни Тошкент шаҳрини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори имзоланган эди. Ҳужжатга мувофиқ, пойтахтдаги 35 та бозор ва савдо комплекси ҳамда уларнинг шохобчаларини оммавий савдоларга чиқариш белгиланган.

Хусусийлаштириш режасига Сергели автомобил бозори, "Ўрикзор" ва "Қўйлиқ" каби йирик савдо масканлари ҳам киритилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid