platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкентда қаровсиз ҳайвонлар ва қушларнинг оммавий нобуд бўлиши кузатилди

Пойтахт ҳокимлиги заҳарли моддалар қўлланган бўлиши эҳтимоли ортидан аҳоли хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилишини маълум қилган. Фуқаролардан нобуд бўлган ҳайвонлар топилган аниқ манзилларни, шунингдек, ҳодиса тафсилотларини аниқлашга ёрдам берадиган ҳар қандай маълумотни маълум қилиш сўралган.

Тошкентда қаровсиз ҳайвонлар ва қушларнинг оммавий нобуд бўлиши кузатилди

Ижтимоий тармоқларда Учтепа тумани Чилонзор-26 мавзеси ҳудудида қаровсиз ҳайвонлар ва қушларнинг оммавий нобуд бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аҳоли бунга қасддан заҳарлаш сабаб бўлганини тахмин қилган. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, вазият туман ҳокимлиги назоратига олинган.

“Масъул хизматлар билан биргаликда ҳодиса тафсилотлари тегишли тартибда қайд этилгач, ҳудудни кўздан кечириш ҳамда нобуд бўлган ҳайвонлар ва қушларни йиғиштириб олиш ишлари ташкил этилмоқда.

Ҳайвонлар ўлими сабабларини аниқлаш учун ваколатли хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жалб этилади. Қонунга хилоф ҳаракатлар содир этилгани ўз тасдиғини топса, айбдорлар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши шарт”, дейилади муносабатда.

Ҳокимлик заҳарли моддалар қўлланган бўлиши эҳтимоли ортидан аҳоли хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилишини маълум қилган. Фуқаролардан нобуд бўлган ҳайвонлар топилган аниқ манзилларни, шунингдек, ҳодиса тафсилотларини аниқлашга ёрдам берадиган ҳар қандай маълумотни маълум қилиш сўралган.

Шунингдек, вазиятга тўлиқ ойдинлик киритилгунга қадар шубҳали моддаларга қўл теккизмаслик, болалар ва уй ҳайвонларини уларга яқинлаштирмаслик тавсия қилинган.

Ҳокимлик келиб тушган маълумотлар юзасидан чуқур афсусда эканини, ҳайвонларга нисбатан ҳар қандай шафқатсизлик кўринишлари қатъий қораланишини қўшимча қилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid