platina.uz

Тошкентда яна икки шахс озодликдан маҳрум этилди

Улар ўтган йили "Долзарб 40 кунлик" доирасида ушланган. 

Жамият
19 май, 11:00
Тошкентда яна икки шахс озодликдан маҳрум этилди

Пойтахтда "Долзарб 40 кунлик" доирасида қўлга олинган яна икки шахс қамалди.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қўзғатилиб тергов қилинган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланиб, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг 24 апрель кунидаги ҳукмига кўра 1985 йилда туғилган Файзиев Алибек Шахруллоевич Жиноят кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан айбли деб топилган. Суд томонидан унга нисбатан ўн икки йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судининг 14 май кунидаги ҳукмига кўра, 1990 йилда туғилган Амонов Олимжон Шуҳратович Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми "а" банди билан айбли деб топилган. Суд томонидан унга нисбатан тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Аввалроқ “Бохо завхоз” ва “Терминатор” лақаблари билан танилган Баҳодир Султонов ҳамда Навоийдаги автосалон директори Ниёз Ибодовга жазо тайинланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+