Андижон ва Наманганда ҳам тозалаш бошланди

Улар Жиноят кодексининг бир қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликлари аниқланган.

Жамият
5 декабрь 2023 йил
Андижон ва Наманганда ҳам тозалаш бошланди

"Долзарб 40 кунлик"  махсус профилактик тадбирлари доирасида Андижон ва Наманган вилоятларида ҳам бир қатор жиноят олами вакиллари, товламачилар ва уларга яқин бўлган шахслар ушланмоқда.

Хусусан, 2 декабр куни Андижонда Жиноят кодексининг бир нечта моддаларида айбланиб, қуйидагилар ушланган:

  • 1985 йилда туғилган Б.Н.А.;
  • 1989 йилда туғилган У.У.Р.;
  • 1961 йилда туғилган М.Д.А.

Улар вилоят ҳудудида майда безорилик, товламачилик, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш, гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганликлари аниқланиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Шунингдек, Наманган вилоятида ҳам 20 та ҳолатда кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддалари, 7 та ҳолатда 4.615 дона психотроп дори воситаларини сақлаш ва ўтказиш ҳолатлари, 13 дона ноқонуний қурол ҳамда 190 дона ўқ-дориларни сақлаш ҳолатлари, 61.000 донадан ошиқ турли пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритилиши аниқланган. Тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 35 нафар шахс ҳам ушланган.

Аввалроқ Тошкентда "Салимбой" номи билан танилган Салим Абдувалиев“Сайидазиз медгородок”“Бахти Ташкентский” ва унинг Фарғонадаги шериги, Тошкентда яна 10 киши қўлга олинган эди. Шунингдек, "тозалаш" ишлари Фарғонада ҳам бошлаб юборилган.


Мавзуга доир: “Қонундаги ўғрилар”: халқ орасида идеаллашиб кетган жиноятчилар

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+