
"Самарқанд нигоҳи – 2040" БМТ Бош Ассамблеясининг расмий ҳужжати деб эълон қилинди
Ҳужжатда олтита раҳбарий тамойил белгиланган бўлиб, у тўққизта устувор йўналиш бўйича чақириқларни ўз ичига олади. Бу ўринда, хусусан, халқаро шартномаларни миллий даражада амалга ошириш, ривожланиш ҳуқуқи ва ижтимоий адолат, инклюзив жамият, демографик ўзгаришлар бўйича сўз боради.











