platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистонда 2031 йилда БМТнинг йирик конгресси бўлиб ўтади

Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеясидан сўнг Абу-Дабида Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессда қатнашди. 

Ўзбекистонда 2031 йилда БМТнинг йирик конгресси бўлиб ўтади

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилиши кутилмоқда.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеясидан сўнг Абу-Дабида Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессда иштирок этди.

Конгрессда трансмиллий жиноятчилик, терроризм, наркотрафик, коррупция, экологик ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, болаларни ҳимоя қилиш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш каби масалалар муҳокама қилинмоқда.

Саида Мирзиёева конгресс доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Моника Жума билан ҳам учрашди.

Ўзбекистонда 2031 йилда БМТнинг йирик конгресси бўлиб ўтади

Энг муҳим янгилик — Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича навбатдаги БМТ конгрессини 2031 йилда Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси иштирокчи давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Бу ташаббус конгресснинг якуний декларациясида ҳам ўз аксини топди.

“Бу — бизнинг очиқлигимизга, мулоқотга доим тайёрлигимизга ҳамда умумий мақсадлар йўлида саъй-ҳаракатларни бирлаштира олишимизга билдирилган ишончдир”, — деди Саида Мирзиёева.

Ўзбекистонда 2031 йилда БМТнинг йирик конгресси бўлиб ўтади


Беш йилдан сўнг Ўзбекистон жиноятчиликка қарши курашиш, одил судлов ва қонун устуворлиги масалалари муҳокама қилинадиган БМТнинг нуфузли глобал майдонига мезбонлик қилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid