Саида Мирзиёева БМТ мансабдорлари билан муҳим мулоқотлар ўтказди
Чўлланиш ва ерлар деградациясига қарши курашиш, ҳаво сифати мониторинги, биологик хилма-хилликни асраш ҳамда ресурслардан оқилона фойдаланиш мавзулари муҳокама қилинди.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ассамблея доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари – UNEP ижрочи директори Ингер Андерсен ҳамда Глобал экологик жамғарма бош ижрочи директори Клод Гаскон билан учрашувлар ўтказди.
Мулоқот чоғида минтақамиз учун ғоят муҳим бўлган масалалар: чўлланиш ва ерлар деградациясига қарши курашиш, ҳаво сифати мониторинги, биологик хилма-хилликни асраш ҳамда ресурслардан оқилона фойдаланиш мавзулари муҳокама қилинди.

UNEP ва GEF раҳбариятига мамлакатимиздаги “яшил” ислоҳотларни қўллаб-қувватлаётгани ҳамда амалий экологик ечимларни илгари суришга қўшаётган ҳиссалари учун чуқур миннатдорлик билдирилди.
Саида Мирзиёева уларни жамғарманинг Самарқанддаги тарихий Ассамблеяси муваффақиятли ўтгани муносабати билан табриклади.
