БМТ: Эл-Ниньо сабаб жаҳонда очарчиликдан азият чекаётганлар сони салкам 50 млнга ошиши мумкин
Вазият Марказий Америка ва Жанубий Африкадаги мамлакатларда энг кўп ёмонлашиши тахмин қилинган. Ҳодиса Шарқий Африка, Жанубий Осиё ва Жануби-Шарқий Осиёдаги ҳудудларга ҳам таъсир қилади.

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) баёнотига кўра, 2027 йил охирига келиб, Эл-Ниньо иқлим ҳодисаси туфайли озиқ-овқат муаммосига дуч келаётган одамлар сони камида 49 миллионга кўпайиши мумкин. Бу 225 миллиондан 274 миллионгача ўсишни англатади.
Вазият Марказий Америка ва Жанубий Африкадаги мамлакатларда энг кўп ёмонлашиши мумкин. Шарқий Африка, Жанубий Осиё ва Жануби-Шарқий Осиёдаги ҳудудларга ҳам таъсир қилиши мумкин.
Вазият аллақачон қашшоқ мамлакатларга, шунингдек, қуролли можаролар, иқтисодий беқарорлик ва экстремал об-ҳаво ҳодисаларидан азият чекаётган мамлакатларга энг кўп таъсир қилади.
Эл-Ниньо (испанча "кичик бола" деган маънони англатади) - бу экваториал Тинч океанидаги ер усти сувлари ғайриоддий даражада илиқлашадиган жараён. Бу ҳодиса глобал ҳароратга ва қирғоқбўйи мамлакатларидаги иқлимга таъсир қилади: одатда қуруқ минтақаларда кучли ёғингарчилик кузатилади, бошқалари эса кучли қурғоқчиликни бошдан кечиради.
БМТ маълумотларига кўра, Эл-Нинё шу йилнинг сентябр ва декабр ойлари орасида энг юқори чўққисига чиқади. Бироқ, ҳосилдорликка таъсири туфайли унинг таъсири 2027 йилгача давом этади.
