platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Эль-Ниньо оқибатлари 347 миллиондан ортиқ болага таъсир қилади — БМТ

 2026 йил октябрдан декабргача ғайритабиий нам ёки қуруқ шароитлар кучли сув тошқинлари, қурғоқчилик ва касалликларнинг авж олиш эҳтимолини оширади. 

Эль-Ниньо оқибатлари 347 миллиондан ортиқ болага таъсир қилади — БМТ

​Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF) ҳисоботига кўра, Эль-Ниньо иқлим ҳодисасининг оқибатлари 100 мамлакатдаги 347 миллиондан ортиқ болага таъсир қилади.

​Ташкилотнинг прогнозларига кўра, 2026–2027 йиллардаги Эль-Ниньо тарихдаги энг кучлиларидан бири бўлади.

2026 йил октябрдан декабргача ғайритабиий нам ёки қуруқ шароитлар кучли сув тошқинлари, қурғоқчилик ва касалликларнинг авж олиш эҳтимолини оширади.

​"Болалар учун Эль-Ниньо шунчаки табиий ва иқлим ҳодисасидан анча кўпроқ нарсани англатади. Бу кўчиб кетиш, тўйиб овқатланмаслик, сув танқислиги ва касалликларнинг авж олишига олиб келиши мумкин", деди UNICEF ижрочи директори Кэтрин Рассел.

​Хавф остида бўлган болаларнинг энг кўп сони Осиё-Тинч океани минтақасида (190 миллион) ва Шарқий ва Жанубий Африкада (41 миллион) яшайди.

UNICEF халқаро ҳамжамиятни ҳодисанинг таъсирини олдини олиш учун эрта сармоя киритишга чақирди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid