platina.uz
Жамият

БМТ Олий комиссари сунъий интеллект бўйича жиддий хавотир билдирди

"Бугунги дунёда бир нечта одамлар СИ устидан деярли чексиз ҳокимиятга эга", дейди Фолкер Тюрк. 

БМТ Олий комиссари сунъий интеллект бўйича жиддий хавотир билдирди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Тюрк сунъий интеллект (СИ) инсониятга таҳдид солиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

​"СИнинг ривожланиши инсоният учун мавжудлик хавфини туғдириши мумкин", деди у Женевада бўлиб ўтган Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 63-сессиясининг очилишида.

​Унинг таъкидлашича, бугунги дунёда бир нечта одамлар "СИ устидан деярли чексиз ҳокимиятга эга".

​Тюрк "жуда кеч бўлмасдан олдин СИ хавфсизлигини кафолатлаш учун кенг қамровли саъй-ҳаракатларни" талаб қилди. Унинг фикрича, СИ технологияларига эга мамлакатлар ва таъминот занжирида иштирок этувчи мамлакатлар СИ "қизил чизиқлари" бўйича келишиб олишлари керак.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid