Мирзиёев ва Путин учрашади
Шавкат Мирзиёев 2 май куни Россия президенти ёрдамчиси Максим Орешкинни қабул қилди.
Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш доирасида олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форумида Россия делегациясига бошчилик қилаётган Россия президенти ёрдамчиси Максим Орешкинни қабул қилди.
Қайд этилишича, товар айирбошлаш барқарор суръат билан ўсаётгани, саноат, энергетика, транспорт, металлургия, кимё ва бошқа тармоқларда муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Учрашувда юқори технологиялар, таълим, спорт, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш борасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.