Мирзиёев ва Путин "нозик масалада" музокара ўтказади
Шавкат Мирзиёев Кремлда Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.
Сиёсат
6 октябрь 2023 йил

Президент Шавкат Мирзиёев Кремлда Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. Бу ҳақда расмий Кремл хабар берди.
Учрашувда Путин БМТ, ШҲТ ва МДҲ бўйича ҳамкорликни давом эттириш билан бирга, Ўзбекистон билан бошқа, жуда нозик йўналишларда ҳам ўзаро алоқада эканини, бу ҳақда тор доирадаги музокараларда гаплашишини айтди.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Россия бош вазири Михаил Мишустин билан ҳам учрашган эди.