Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди
Президент Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига жўнаб кетди.
Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.
