platina.uz
Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёевга Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофоти топширилди

Сўнгги тўрт йилда Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси қарийб икки баробар ошгани қайд этилди. 

Президент Шавкат Мирзиёевга Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофоти топширилди

Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи (EОИИ) билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш тарафдори саналади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишидаги нутқида айтиб ўтди.

Беларус президенти Александр Лукашенко раислигида ўтган учрашувда Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Россия президенти Владимир Путин ҳам қатнашди.

ЕОИИ кузатувчи давлатлари раҳбарлари — Куба президенти Мигел Диас-Канел ва Эрон президенти Масъуд Пезешкиён иштирокчиларга видеомурожаат йўллади. Таклиф қилинган давлат вакили сифатида тадбирда Индонезия савдо вазири Буди Сантосо иштирок этди.

Ўзбекистон президенти нутқи аввалида глобал бозорларнинг тобора парчаланиб бораётгани, логистика занжирларининг мураккаблашаётгани ва инвестиция ресурсларини тақсимлашда устувор йўналишларнинг ўзгараётганини қайд этди.

Кузатувчи давлат мақомидаги ҳамкорликнинг сўнгги тўрт йилида Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси қарийб икки баробар ошгани айтилди.

Евроосиё иқтисодий комиссияси билан савдо, саноат, молия, аграр саноат ва транспорт соҳаларида 40 га яқин аниқ тадбирларни ўз ичига олган уч йиллик режа амалга оширилаётгани таъкидланди. Қўшма ишчи гуруҳ форматидаги бешинчи йиғилишни 2026 йилда Тошкент шаҳрида ўтказиш режалаштирилмоқда.

Президент, шунингдек, ЕОИИнинг электрон савдони ривожлантириш, юк ташишни рақамлаштириш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича тармоқ дастурларида иштирок этилаётганини айтди.

Ўзбекистон ва ЕОИИ божхона чегаралари орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида ахборот алмашиш тўғрисида битим тузиш бўйича музокараларни бошлаш ҳақидаги қарор қабул қилинди.

Россия Федерациясига амалий ташриф доирасида Н.А.Римский-Корсаков номидаги Санкт-Петербург давлат консерваториясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳузурида халқаро мукофотни унинг ҳайъати раиси, Мариинский театри бадиий раҳбари ва бош директори, Россия Катта театри бош директори, дирижёр Валерий Гергиев топширди.

Уч мамлакат етакчилари ушбу нуфузли мукофотга Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссаси учун сазовор бўлдилар.

Ҳакамлар ҳайъатининг қарорида таъкидланганидек, 2025 йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида учта давлат раҳбарлари Давлат чегараларининг туташган нуқтаси тўғрисидаги шартнома ва Абадий дўстлик тўғрисидаги Хўжанд декларациясини имзоладилар ва шу билан халқаро ҳуқуқ устуворлигига асосланган умумий ва баробар хавфсизликни таъминлаш, халқлар ўртасида ўзаро англашув ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшдилар.

Ушбу мукофот инсонпарварлик ғояларига садоқатни ифодалаши ва Марказий Осиёни тинчлик, фаровонлик ҳамда бунёдкорлик маконига айлантириш йўлидаги умумий ҳиссанинг эътирофи экани таъкидланди. Биродар Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очилиши уч мамлакат халқларининг сиёсий иродаси, ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликка интилиши туфайли бўлгани қайд этилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid