"Бохо завхоз" 10 йилга қамалди

“Бохо завхоз” ва “Терминатор” лақаблари билан танилган Баҳодир Султонов ҳамда Навоийдаги автосалон директори Ниёз Ибодовга жазо тайинланди. 

Жамият
18 май, 11:50
"Бохо завхоз" 10 йилга қамалди

“Бохо завхоз” ва “Терминатор” лақаблари билан танилган Баҳодир Султонов ҳамда у билан бир иш доирасида қамоққа олинган Навоийдаги автосалон директори Ниёз Ибодовга суд ҳукми билан жазо тайинланди. Суд ҳужжати Platina.uz`да мавжуд. 

 16 май куни Тошкент шаҳар Олмазор туман суди уларни Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топган. 

Суд ҳукми билан Баҳодир Султоновга 10 йил, Ниёз Ибодовга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Суд Баҳодир Султоновни ўта хавфли рецидивист деб топган.

Маълумот учун, 55 ёшли Баҳодир Султонов 1994 йили ЖКнинг бир нечта моддалари билан айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган. Орадан бир неча ой ўтиб, мазкур жазо 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ўзгартирилган. У 2016 йили озодликка чиққан эди.

Эслатиб ӯтиш жоиз, Ниёз Ибодов Тошкент шаҳрида ўтказилган “Долзарб қирқ кунлик” тезкор-профилактик тадбирлар вақтида қўлга олинган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+