382 нафар мутасадди ишдан олинди

Улар Сайхунобод тажрибасининг жойлардаги ижросига сусткашлик билан ёндашган.

Сиёсат
11 май, 16:58
382 нафар мутасадди ишдан олинди

Чарм ва ипак саноатини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда Шавкат Мирзиёев туман даражасидаги 382 нафар масъул ишдан олинганини маълум қилди.

Қайд этилишича, апрел ойининг ўзида 365 минг аҳоли бандлиги таъминланган ва тадбиркорликка жалб қилинган. Банклар ўз мижозларининг муаммоларини ҳал қилиб, 115 минг кишининг ишли бўлишига шароит яратган. Маҳаллаларда 70 мингта микролойиҳа амалга оширилган. 465 минг гектар томорқага экин экилган.

"Лекин айрим ҳудудларда сусткашликлар ҳам бор. Масалан, ўрганиш ўтказилган 7 та туманда ўнлаб томорқаларда маҳсулот экилмаган. Сусткашликка йўл қўйгани учун туман даражасидаги 382 нафар масъуллар ишдан олингани маълум қилинди", дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Давлат раҳбари бандлик ва аҳоли даромади масаласи бирламчи аҳамиятга эга эканини яна бир бор таъкидлаб, барча даражадаги раҳбарларни огоҳлантирди.

Сайхунобод тажрибаси бўйича ишларни туман ва маҳалла кесимида сифатли ташкил этиш, аҳолига доимий иш ўрни ва даромад манбаи яратиш бўйича вазифалар кўрсатиб ўтилди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+