Сурхондарёда чиқинди тарифлари яна қимматлашди

Қаттиқ чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш аҳоли учун 5040 сўм (аввалги нарх 4500 сўм)ни ташкил этади. 

Жамият
18 май, 10:30
Сурхондарёда чиқинди тарифлари яна қимматлашди

2024 йил 17 май куни Сурхондарё вилояти ҳокимининг қарори билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш билан боғлиқ мажбурий тўлов тарифларини тасдиқлаш бўйича қарори эълон қилинди.

Қарор ҳудудлардан чиқиндиларни олиб кетиш хизматларини такомиллаштириш, ҳудудларнинг экологик ва санитар ҳолатини яхшилаш мақсадида қабул қилинган. 

Чиқиндилар тарифи бўйича 2024 йил 9 январдаги қарор ўз кучини йўқотган дея қабул қилинди. 

Қарор иловасига кўра, нархлар қуйидагича кўриниш олган: қаттиқ чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш аҳоли учун — 5040 сўм (аввалги нарх 4500 сўм), юридик шахсларга 1м3 учун 78 400 сўм (аввалги нарх 70 минг сўм), суюқ чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш 1м3 куб учун 78 400 сўм (аввалги нарх 70 минг сўм) этиб белгиланди. 

Қарор эълон қилинган кундан кучга киради. 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор Сурхондарёда чиқинди олиб кетиш нархлари 2023 йил охири -2024 йил бошида ўзгарганди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+