Сурхондарёда чиқинди олиб кетиш нархлари ўзгаради
Вилоятда чиқинди олиб кетиш нархлари сўнгги бор 2021 йилда ошганди.
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши қарори билан чиқинди тўплаш ва олиб чиқиб кетишнинг янги нархлари тасдиқланди.
Унга кўра, тўлов тарифлари қуйидаги миқдорда бўлади:
- қаттиқ маиший чиқинди аҳоли учун бир кишига — 4500 сўм;
- юридик шахслар учун бир метр квадратга 70 минг сўм;
- суюқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш бир метр квадрат учун 70 минг сўм этиб белгиланди.
Сурхондарёнинг барча 15 ҳудудида бир хил нархлар амал қилади.
Вилоятда чиқинди олиб кетиш нархлари сўнгги бор 2021 йилда ошганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда аҳоли ва ташкилотлар учун чиқинди тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати нархи 1,5−1,6 бараварга — уйда яшовчи ҳар бир киши учун ойига 4500 сўмдан 7500 сўмга, бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун 53 986 сўмдан 89 966 сўмгача ошганди.